10:42 / 20.11.2019
4 574

Навоийда мактаб директори қўлга олинди

Навоийда мактаб директори қўлга олинди
Навоий вилоятида фирибгарлик билан тадбиркорнинг 16 минг доллар пулини қўлга киритмоқчи бўлган мактаб директори қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, мактаб директори Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир қўлга олинган.

Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб директори А.О. «Н.П» хусусий корхонаси раҳбари С.Ҳ.ни алдаб, унга Навбаҳор тумани «Сармишсой» дараси ҳудудидан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига директор тадбикордан 16 минг доллар талаб қилган. Директор талаб қилинган пулнинг бир қисми сифатида 9 400 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда мактаб директори қўлга олинди