14:13 / 20.11.2019
3 374

Қорақалпоғистонда юк машинаси ЙПХ ходимларининг автомобилларини уриб кетган ҳолатга изоҳ берилди (видео)

Қорақалпоғистонда юк машинаси ЙПХ ходимларининг автомобилларини уриб кетган ҳолатга изоҳ берилди (видео)
Кадр: Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокимлиги 19 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди.

Видеода ЙПХ ходимлари хизмат машиналари билан йўлни тўсиб, юк машинасини тўхтатишга уринаётгани, юк машинаси эса ЙПХ автомобилларини уриб-сочиб ташлаб, ўз йўлида давом этаётгани тасвирланган эди.

«Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5781-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатга жалб қилиш ва кинотуризмни ривожлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш белгилаб берилган.

Жумладан, Ҳиндистоннинг Panorama Studios pvt. LTD кинокомпанияси томонидан Ўзбекистонда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан Khuda Haafiz номли фильмни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудида суратга олиш ишлари режалаштирилган.

Шунга асосан, 19 ноябрь куни фильм ижодкорлари томонидан Беруний тумани билан чегарадош ҳудудда кино суратга олиш учун мослаштирилган махсус автомобилларда тасвирга олиш жараёнлари бўлиб ўтган», — дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда юк машинаси ЙПХ ходимларининг автомобилларини уриб кетган ҳолатга изоҳ берилди (видео)