Фото: «Biz.liga.net»
Оддий ош тузи бемалол антибиотик ўрнини босиши мумкин, деган хулосага келди Гарвард университети (АҚШ) олимлари. Бу ҳақда «Rambler»га асосланиб "Хабар" нашри маълум қилади.
Бунинг учун мутахассислар сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Улар кемирувчиларни икки гуруҳга ажратишди: бирига тузсиз, иккинчисига тузли озуқа беришди. Буни қарангки, иккинчи гуруҳдагилар касалликларга қарши яхшироқ курашган.
Олимларнинг фикрича, организм ҳимоя кучлари қадимдан туз ёрдамида шаклланиб келган. Ўтмишда одамлар тиббий препаратлардан фойдаланишмаган. Иммунитети эса яллиғланувчи жараёнларга қарши мустақил курашиб келган. Одам организми туз туфайли вирусларга қарши курашишни ўрганиб олган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Гап шундаки, нордон муҳит зарарли микроблар учун ноқулай саналади. Туз таркибидаги натрий хлорид ҳам уларга худди шундай таъсир ўтказади.
Шунга қарамай, олимлар тузни меъёрда истеъмол қилишни тавсия этишади. Чунки тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қон томирларга зарар етказиб, юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди