17:57 / 21.11.2019
5 065

Қалбаки пуллар ишлаб чиқарган Ёшлар иттифоқи етакчиси қўлга олинди

Қалбаки пуллар ишлаб чиқарган Ёшлар иттифоқи етакчиси қўлга олинди
Фото: «ЎзА»
Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Касби туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан тезкор тадбир олиб борилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, Касби туман ҳокимлигида ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи, 1995 йилда туғилган Б.А. Касби тумани «Муғлон» МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида, турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, «EPSON» русумли рангли принтер ва «LENOVО» русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Б.А. дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюра «Давлат белгилиси» корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни Б.А. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қалбаки пуллар ишлаб чиқарган Ёшлар иттифоқи етакчиси қўлга олинди