22:13 / 21.11.2019
3 768

Тадбиркорлар учун онлайн кредит олиш имконияти яратилди

Тадбиркорлар учун онлайн кредит олиш имконияти яратилди
Ўзбекистон молиявий хизматлар бозорида биринчи бўлиб, “Агробанк” АТБ томонидан “Онлайн кредит” хизмат тури тақдим этилди. Эндиликда юридик шахслар банкка келмасдан, қўлидаги гаджет орқали кредит олиш имконияти эга бўлишди.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган мазкур янги банк хизматининг тақдимотида айтилишича, “Онлайн кредит”дан “Agrobank mobile” мобиль иловаси ҳамда “Интернет банкинг” тизими орқали фойдаланиш мумкин.

— Онлайн кредитлар 24/7 режимида тақдим этилади, — дейди банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси Абдураҳмон Шеров. — Унинг яна бир қулайлиги 50 миллион сўмгача бўлган кредит таъминотсиз берилишидир. Ундан кўп маблағ учун эса суғурта полиси талаб этилади. Бунинг учун мижоз банк офисига келиши шарт эмас.

Чиндан ҳам, янги хизмат турида ҳамма функциялар масофадан бажарилади. Мижоз шартнома билан электрон танишиб, уни тасдиқласа бўлди. Пул ўша заҳоти унинг ҳисобрақамига тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар учун онлайн кредит олиш имконияти яратилди