Наманганда 18 гектар майдонда Namangan Square «ақлли шаҳар» қуриш режалаштирилмоқда. 20 ноябрь куни Тошкентда MJ Developers қурилиш компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳага старт берилди, дея хабар қилди Namangan Square матбуот хизмати.
Тахминан 325 минг квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини жойлаштириш мўлжалланмоқда. Улар қаторида — Фарғона водийсида илк осмонўпар бино бўлиши кутилаётган иккита иншоот ҳам ўрин олган.
10 гектардан ортиқ парк майдонида эса ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган бўлиб, у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради.
Лойиҳа югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари, воркаут ва скейтинг учун тўлақонлимайдонларни, шунингдек баскетбол, теннис, футсал ва голф машқлари учун майдонларни тақдим этади. Мажмуада, компания вакилларининг сўзларига кўра, илғор «яшил» технологиялардан фойдаланади.
Компания 2021 йилда Namangan Square ҳудудида 10 минг кишининг истиқомат қилишини ҳисоб-китоб қилмоқда.
Namangan Square ҳиндистонлик таниқли архитектор Ҳафиз Контрактор томонидан лойиҳалаштирилган.
MJ Developers сайтида қайд этилишича, компания Ўзбекистонда яна иккита лойиҳани амалга оширмоқда. Улар Бухорода 4 юлдузли меҳмонхона ва Тошкентда кўчмас мулк объектларидир. Улар Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда