Маҳаллий йўналишлардаги барча поездларга 60 кун олдиндан чипта сотишга рухсат берилди

Маҳаллий йўналишлардаги барча поездларга 60 кун олдиндан чипта сотишга рухсат берилди
Маҳаллий йўналишларда ҳаракатланаётган барча поездларга 60 кун олдиндан чипталар сотишга рухсат берилди
Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаракатланаётган барча йўловчи поездларга 60 кун олдиндан чипталар сотилишига рухсат берилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти хабарига кўра, бу кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ўзгариш 2019 йил 8 декабрдан бошлаб амал қилади. Шу санадан эътиборан маҳаллий йўналишлардаги барча поездларга 60 кун олдиндан чипталар сотиб олиш мумкин бўлади.

Таъкидланишича, ушбу муддат бундан аввал 45 кунни ташкил қилган.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин экани билдирилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар