date
views 2 838

Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Дунё бўйлаб ҳар йили янги йил тантаналари арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар ва унинг салбий асоратлари кўпроқ кўзга ташланади. Республикамизда эса бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида аниқ ҳуқуқий механизмлар жорий қилинган.

2010 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Пиротехника буюмлари муомаласини тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига биноан пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши бу борада божхона органлари зиммасидаги масъулиятни ҳам янада оширди.

Республикамиз божхона ходимлари томонидан мамлакатимизга сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермайдиган маиший пиротехника воситалари кириб келишининг олдини олиш йўналишида доимий тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда пойтахтимизнинг Сирғали туманида фуқаро Э.И. салкам 145 минг дона 3 хил номдаги номли пиротехника воситаларини 18,6 миллион сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳориждан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш чоғида, йўловчилардан бири фуқаро Ж.Т. 16 дона пиротехника воситаларини ўриндиқнинг юқори қисмида ёстиқлар орасига беркитиб олиб келаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди