18:42 / 23.11.2019
2 539

Йирик миқдордаги чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Йирик миқдордаги чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган бўлсада, мамлакатимизга чўғланма лампочкаларни яширинча олиб киришга уриниш ҳолатлари ҳали ҳануз учрамоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Hyundai porter II” русумли автоулови тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхон кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 47,4 миллион сўмлик 11 620 дона электр чўғланма лампалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йирик миқдордаги чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди