19:24 / 23.11.2019
2 544

Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди

Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди
Божхоначилар томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизда ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатилиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқаро С.О. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, автоулов юкхонасида йўловчи фуқаро Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 миллиард 36 миллион сўмлик 41 дона уяли алоқа телефонлари ва 795 дона қўл соатлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди