22:30 / 23.11.2019
4 906

Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилдиАзизбек Икромов / Фото: Sputnik
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вазирлик ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, генерал-майор Азизбек Икромов Мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Бунга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.

Ҳамдам Алиқулович Қаршиев

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони, полковник Ҳамдам Алиқулович Қаршиев Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди