12:36 / 24.11.2019
2 346

Ёш кадрда қандай хусусиятлар бўлиши керак? – Зафар Ҳошимовдан тавсиялар

Ёш кадрда қандай хусусиятлар бўлиши керак? – Зафар Ҳошимовдан тавсиялар
Ўзбекистонда глобал тадбиркорлик ҳафталиги якунланмоқда.

Ҳафталик доирасида ўтказилган «Концепция – 2030: олий таълимда давлат ва бизнес ҳамкорлиги имкониятлари» мавзусидаги мунозарада таниқли тадбиркор Зафар Ҳошимов ёш кадрларда қандай хусусиятлар бўлиши кераклиги борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, ижтимоий тажриба ишга киришни хоҳлаган ёшлар учун ўта муҳим. Бунда бошқа ходимлар билан чиқишиб кетиш, жамоада ишлай олиш қобилияти назарда тутилади.

Ёшлар учун танқидий ва ижодий фикрлаш қобилияти ҳам керак. Улар ўз фикр доираси, атрофидаги анъаналаридан ташқари ҳам фикрлай олиши зарур», – деган Ҳошимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, ҳар томонлама талабга жавоб берадиган айрим ходимларнинг ўз фикр доирасидан ташқари фикрлай олмаслиги, ахборотни таҳлил қила олмаслиги уни қониқтирмайди.

«Ижодий фикрлашни ўрганишни ҳам ёшларга тавсия қилган бўлардим. «Бу нарса доим шундай бўлган, уни нега ўзгартиришимиз керак», деб ўйлайдиганлар келажак иш бозоридан ўз ўрнини топишга қийналади.

Бундан ташқари, трансфер қилиш ҳам керакли хусусият. Бунда бир соҳада ўрганилган билимларни бошқа янги соҳада ишлата олиш қобилияти тушунилади», – дейди у.
Зафар Ҳошимовнинг қўшимча қилишича, тадқиқ қилиш қобилияти ҳам талабалар, ёш кадрлар учун жуда муҳим.

«Фақатгина илмий изланиш билан шуғулланадиганларгина тадқиқот ўтказмайди. Ўз устида ишлашни хоҳлаган ҳар бир одам доимий тадқиқот олиб бориши керак.
Лекин, афсуски, бугун кўпчилик бу қобилиятини йўқотиб қўйяпти. Google орқали топилган биринчи учта маълумотни ҳақиқат деб ўйлашга ўрганиб қолиняпти», – дея фикр билдирди «Korzinka.uz» асосчиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёш кадрда қандай хусусиятлар бўлиши керак? – Зафар Ҳошимовдан тавсиялар