14:56 / 25.11.2019
3 177

«Пахтакор» стадиони бузилиб, янгиси қурилади

«Пахтакор» стадиони бузилиб, янгиси қурилади
Фото: Wikipedia
Суперлига 25-тури доирасида 27 ноябрь куни ўтказиладиган «Пахтакор» - «Бунёдкор» учрашувидан сўнг «Пахтакор» стадиони ёпилади.

Tribuna.uz манбаларига кўра, «Тошкент дербиси» 63 йил фаолият кўрсатган «Пахтакор» стадионидаги сўнгги расмий ўйин сифатида тарихда қолади.

Ҳозирга келиб клубнинг муассис ва ҳомийлари томонидан «Пахтакор» стадионининг янги лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Тез орада янги арена лойиҳаси танлангач, «Пахтакор» ўйингоҳининг тўлиқ бузилиши бошланади. Унинг ўрнига янги стадион қурилиши 2020 йилга режалаштирилган. Янги стадион қурилиши клуб бош ҳомийси саналмиш «SFI Management Group» томонидан молиялаштирилади. Ҳозирда бир қатор хориж компаниялари клуб раҳбариятига янги арена лойиҳаси бўйича ўз таклифини берган.

«Пахтакор» янги стадиони қуриб, фойдаланишга топширилишига қадар, клуб 2020 йилги мавсум ўйинларини Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» стадиони 1956 йилда қуриб битирилган бўлиб, бугунги кунгача икки марта - 1996 ва 2008 йиллар қайта таъмирланган. Дастлаб «Пахтакор» стадиони 55 минг томошабинга мўлжалланганди, 2008 йилги реконструкциядан сўнг алоҳида ўриндиқлар ўрнатилгач, стадион сиғими 34 мингга қисқарганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Пахтакор» стадиони бузилиб, янгиси қурилади