18:30 / 25.11.2019
2 613

7,5 млрд. сўмдан ортиқ қарзини тўлаган корхонанинг биноси қайтарилди

7,5 млрд. сўмдан ортиқ қарзини тўлаган корхонанинг биноси қайтарилди
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи банк фойдасига жами 7 млрд. 590 млн. сўм миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчасидаги умумий майдони 14280 кв.метрдан иборат бўлган ишлаб чиқариш ва маъмурий бино хатланиб, банд солиниб, хатланган мулк “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотиш учун чиқарилган эди.
Ижро ҳаракатлари даврида қарздор ундирувчи банкка 7 млрд. 590 млн. сўм миқдоридаги қарзни тўлиқ тўлаб берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 7,5 млрд. сўмдан ортиқ қарзини тўлаган корхонанинг биноси қайтарилди