date
views 3 926

Сергели туманининг асл номи руслашиб кетгани боис уни ўзгартириш таклиф қилинди

Сергели туманининг асл номи руслашиб кетгани боис уни ўзгартириш таклиф қилинди
Адолат СДП марказий кенгаши Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Минор 50-округдан Депутатлигига номзод Рустам Умаров Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди, дея хабар беради Партия матбуот хизмати.

У туманга “Истиқбол” тумани деб ном беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.

Номзоднинг фикрича бунга асос туманнинг номи асл номидан ўзгариб кетганлиги юритилишида Сирғали эмас, балки Сергели деб юритилиши, Омавий ахборот воситалари туман номини кўп маротаба Сергели деб юритиши, автобусларда, плакатларда туман номи Сергели деб ёзилиши хато эканлиги бунга асос саналади.

У мана шу камчиликларни инобатга олиб туман номини янгича дунёқараш ва ўзгаришларнинг негизи бўлиши керак деган фикрни илгари сурган.

“Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятларда аҳолимизга арзон “Уй-жойлар” билан таъминлаш юзасидан 5 йил давомида 7 ва 9 қаватли уй-жойлар қуриш тўғрисидаги 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига муофиқ «2017-2020» йилларда кўп қаватли квартиралар қуришни давом эттириш ва битказиш, шу жумладан Тошкент шаҳрида Сергели туманида уй-жойларга эҳтиёжманд оилалар, кам таъминланганлар, кўп фарзандли оилаларга уй-жойлар муаммосини ҳал этиш муаммолари ўрганилиб президент қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида янги мавзе қад кўтарди.

Ушбу Сергели асли номи билан Сирғали ота тумани номи руслашиб кетган туман номини ўзгартириш масаласини ва ҳозирги замонавий даврга муносиб ном беришни таклиф бераман. Президентимиз ташаббусларига шижоатларини инобатга олиб уларга елкадош бўлиш ҳар биримизнинг ватан равнақи йўлидаги мажбуриятимиз ва ҳозирги замонавий ёшларимизнинг келажаги ва она тилимизни соф ҳолатда сақлаш мазмунида ушбу туманга “Истиқбол” тумани деб ном беришни мақсадга мувофиқ деб биламан”, — дейди номзод ўз таклифида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели туманининг асл номи руслашиб кетгани боис уни ўзгартириш таклиф қилинди