Фото: Видеолавҳадан скриншот
Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтиргани ҳақида хабар берилган эди. «Замон» информацион дастурида қиз ўқиётган 5-сонли мактаб ўқитувчилари ҳолатга изоҳ беришди.
«Бу қизимиз синфда, мактабда, жамоат ишларида фаол эди, у билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар кузатилмаган. Тенгдошлари ўртасида ҳам ўз ўрнига эга қиз. Сентябрь ойида тиббий кўрикдан ўтказилганида унинг тиббий варақасига ҳомиладорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар ёзилмаган», — дейди 5-сонли мактаб психологи Дилдора Нурматова.
Мактаб маъмуриятининг қайд этишича, ўқувчи кўзи ёригунча дарсларга қатнашиб келган. Ҳомиладорликни англатувчи белгиларни ҳеч қайси ўқитувчи сезмаган.
«Мактабимизнинг 9-синф ўқувчиси билан мана шундай кўнгилсиз ҳолат юз берди. Ушбу ўқувчи ҳеч қачон дарс қолдирмаган. Мактабнинг тарбияси оғир ўқувчилари рўйхатида турмаган. Биринчи чорак якунларига кўра, ҳамма фанлардан аъло баҳоларга ўқиган. Хулқи намунали. Барча ўқувчиларга намуна бўладиган даражадаги яхши қиз эди. Оилавий аҳволига келсак, тарбияли хонадоннинг фарзанди. Отаси чет элда, онаси эса давлат ишида ишлайди. Бу ҳолат зўравонлик натижаси деб ҳисоблайман», — дейди мактаб директори ўринбосари Нигора Норпўлатова.
Ҳозирда ёш она ва чақалоқ Жиззах вилояти перинатал марказида шифокорлар назорати остида қолмоқда. Она ва боланинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди