
Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизғин воқеаларга гувоҳ ҳам бўлиб қолишади.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 17.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Қ. Адановдан даъвогар Н. Арабаева фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларини мажбурий тартибда олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочиси мажбурий ижро кунини белгилаган.
Табиийки, бундай ишлар бўйича ота ўз бағрида сақлаётган икки нафар фарзандини осонликча топшириб қўйишни хоҳламайди, бу ёқда она даъвогар, болалар эса икки ўртада аросатда сарсон. Одатда, бундай ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари кучли босимлар ҳамда тарафларнинг муросасиз қарама-қаршиликлари таъсирида ўтказилади.
Шу сабаб, давлат ижрочиси ушбу мажбурий ижро ҳаракатини ўтказиш тадбирига ички ишлар органи, тиббиёт ходимларидан ташқари маҳалла фаоллари, илм аҳлини ҳам таклиф этади.
Жавобгар К.Адановнинг хонадонида Н.Карабаева ўз фарзандлари Ж.Жанибеков ва А.Жанибековаларни 2017 йилдан буён кўрмаганлиги маълум бўлди. Ўртага маҳалла фаоллари ва илм аҳли аралашгач, иш ғишт қолипдан кўчгандай жуда осонлик билан ҳал бўлди-қўйди. Вояга етмаган фарзандлар энди ҳам ота, ҳам она билан бирга яшайдиган бўлишди.
Ҳолбуки, ушбу ижро ҳужжати эр-хотин ва уларнинг қариндошлари ўртасидаги катта жанжаллар билан тугаши ҳам мумкин эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар