11:50 / 27.11.2019
3 415

147 нафар афғонистонлик таҳсил олиш учун Ўзбекистонга келди (фото)

147 нафар афғонистонлик таҳсил олиш учун Ўзбекистонга келди (фото)
Ўзбекистонда олий маълумот олиш ва малакали мутахассис бўлиш истагида ташриф буюрган 147 нафар афғонистонлик ёшлардан иборат делегация 2019 йил 25 ноябрь куни “Ҳайратон” чегара постида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган таълим марказида таҳсил олишади.

Афғонистонлик ёшлардан 119 нафари Ўзбек тили ва адабиёти, 18 нафари Акушерлик ва ҳамшира иши ҳамда 10 нафари Ер усти транспорт тизимлари ва эксплуатацияси, локомотив ва вагонлар иши таълим йўналишларида ўқишади.

Талабаларга машғулотлар олиб бориш учун Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясидан профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Талабаларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов, АИР Термиз шаҳридаги консули С.Сакандарий, АИР Олий таълим вазирининг ўринбосари А.Ҳошимий, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 147 нафар афғонистонлик таҳсил олиш учун Ўзбекистонга келди (фото)