12:36 / 27.11.2019
3 479

Фарғонада ҳайдовчи “мастлик”ни расмийлаштирмаслик учун инспекторга 100 АҚШ доллари берди

Фарғонада ҳайдовчи “мастлик”ни расмийлаштирмаслик учун инспекторга 100 АҚШ доллари берди
Фарғонада профилактика инспекторига 100 АҚШ долларини пора сифатида бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Бешариқ туманида тунги хизматни ўтаётган профилактика инспектори шубҳали туюлган “Нексия-1” русумли автомашинани тўхтатади. Ҳайдовчи ўзини Бешариқ тумани Пастки Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи, фуқаро К.Н. деб таништиради. Лекин ушбу фуқародан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлиги сабабли, профилактика инспектори мастлик ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш мақсадида Бешариқ туман марказий шифохонасига олиб борган. Тиббий хулоса фуқаронинг спиртли ичимликдан маст эканлигини тасдиқлаган. Профилактика инспектори фуқаро К.Н.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, автомашинани туман ИИБ жарима майдонига олиб борган.

24 ноябрь куни фуқаро К.Н. профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, тўпланган ҳужжатларни қонуний ҳал қилмаслиги ва автомашинасини ИИБ жарима майдонидан чиқариб юбориши эвазига 100 (бир юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Профилактика инспекторининг билдиргиси асосида, шу куни соат 15:00 ларда фуқаро К.Н. профилактика инспекторига 100 (бир юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ҳайдовчи “мастлик”ни расмийлаштирмаслик учун инспекторга 100 АҚШ доллари берди