
Оҳангарон шаҳар пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, Оҳангарон шаҳар прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Оҳангарон шаҳар пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи С.А. пора олаётгани аниқланди.
У фуқаро М.Д.нинг нафақа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига ундан 1,0 млн. сўм пулларни пора тариқасида талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар