Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олмазор тумани ҳакамлик суди раиси вазифасини бажарувчи Мавлюда А. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар филиалидаги манбамиз маълум қилди.
Айтилишича, Мавлюда А. фуқаро А.Х. билан тил бириктириб, «Х.Гўзал» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фойдасига «К. бино» МЧЖдан ширкат 13,6 млн. сўм пул ундириб бериш эвазига 3 млн. сўм талаб қилган. Талаб қилган пулдан 750 минг сўмини хизмат хонасида олаётган пайтда далилий ашё билан ушланган.
Айни пайтда Мавлюда А.га нисбатан ЖКнинг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этувчи НОДАВЛАТ орган ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқий институт мамлакатимизда 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонун асосида фаолият юритади. Ташкил этилганига ўн йилдан кўп вақт бўлса-да, мазкур судлар ҳақида аксарият фуқароларда ҳатто тасаввур ҳам йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда