date
views 8 135

Тошкентда “Асал байрами” ўтказилади

Тошкентда “Асал байрами” ўтказилади
1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Кўргазма савдо марказида “Асал байрами” кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.⠀

Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ҳамда «Алоқабанк» АТ томонидан ташкил этилмоқда. Ярмаркада тоғ асали, уяли асал ва 200 дан ортиқ бошқа асал маҳсулотлари намойиш этилади. ⠀

"Шундай экан, йилнинг энг “ширин” кўргазмасига ташриф буюринг ва республикамизнинг барча ҳудудларидан келтирилган турли хил асал маҳсулотларини харид қилинг! Манзил: Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 41-уй" дейилади хабарди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “Асал байрами” ўтказилади