20:53 / 28.11.2019
3 222

Прокуратура вояга етмаган ўқувчини сўроқ қилган ИИБ ходимлари устидан иш қўзғатди

Прокуратура вояга етмаган ўқувчини сўроқ қилган ИИБ ходимлари устидан иш қўзғатди
Бухоро вилоят прокуратураси матбуот анжумани
Ғиждувон туман прокуратураси «Дарё» интернет нашрида эълон қилинган «Бухоролик мактаб ўқувчиси: Орган вакили мени урди ва жиноятни бўйнимга олишимни талаб қилди» сарлавҳали мақолада кўрсатилган ҳолатни ўргана бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси маълум қилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан аниқланишича, 2019 йил 12 ноябрь куни Ғиждувон тумани «Шўрча» қишлоғида яшовчи М.Фозилова туман прокуратурасига келиб, шу куни соат 11:30 ларда вояга етмаган ўғли Ф.Тошпўлатовни 31-сонли умумтаълим мактабидан танаффус пайтида ўзини Ғиждувон туман ИИБ ходими деб таништирган Мурод ва Лазиз исмли шахслар мактаб директори хонасидан олиб кетиб, ўғлидан сув насоси ва тикув машинасини ўғирлаганлигини бўйнига олишини талаб қилган. Ўғлининг юз қисмига уриб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлигини оғзаки равишда билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Фозилова ариза ёзиб беришдан бош тортиб, мурожаатини Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб қолдирганлигини ва ўғли Ф.Тошпўлатовни суд-тиббий экспертизадан ўтиши учун қарор беришни сўраб, тушунтириш хати ёзиб берган.

Вояга етмаган Ф.Тошпўлатовнинг танасида жароҳатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш учун 12 ноябрь куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва шу куни унинг оғзаки мурожаати тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Ғиждувон туман «Шўрча» қишлоғида яшовчи А.Тошпўлатов ҳам Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган укаси Ф.Тошпўлатовни туман ИИБ ходимлари М.Шарипов ва Л.Наимов уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. Бу ҳақдаги хабар туман прокуратурасига 18 ноябрь куни келиб тушган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, 6 ноябрь куни Ғиждувон тумани «Шўрча» қишлоғида яшовчи Д.Раупованинг уйидан номаълум шахс томонидан ўғирлик жинояти содир этилган. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ИИО ФМБ суриштирувчисининг ёзма топшириғига асосан 12 ноябрь куни Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари М.Шарипов ва Л.Наимов 31-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ф.Тошпўлатовни 1-сон ИИБга олиб келиб, педагог-ўқитувчи иштирокисиз суҳбатлашган. ИИБ биносига келган фуқароларнинг кириш-чиқишларни қайд қилиш дафтаридан ҳам педагог-ўқитувчининг рўйхатдан ўтмаганлиги ҳамда вояга етмаган Ф.Тошпўлатов ва ўқитувчисидан тушунтириш хати олинмаганлиги маълум бўлган.

26 ноябрь куни туман прокуратураси томонидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили М.Шариповга нисбатан интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун вилоят ИИБга юборилган. Шунингдек, М.Шарипов ва Л.Наимовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, вилоят ИИБга юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокуратура вояга етмаган ўқувчини сўроқ қилган ИИБ ходимлари устидан иш қўзғатди