23:43 / 28.11.2019
3 871

Ҳайдовчига айбини топмагунча қўйиб юбормаслигини айтиб, қўпол муомала қилган ЙПХ инспекторига чора кўрилади

Ҳайдовчига айбини топмагунча қўйиб юбормаслигини айтиб, қўпол муомала қилган ЙПХ инспекторига чора кўрилади
Шу йилнинг 26 ноябрь куни «Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман ёхуд замондан ортда қолган ЙПХ ходими» сарлавҳаси билан Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот жараёни тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб чиқилган.

Қайд этилишича, содир бўлган ҳолатда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Абдураҳмонов томонидан бир қатор қўпол камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги қарори талабларини бузилган.

«Ҳозирда унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосага кўра сержант қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчига айбини топмагунча қўйиб юбормаслигини айтиб, қўпол муомала қилган ЙПХ инспекторига чора кўрилади