16:19 / 28.11.2019
2 811

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди
Фото:«Uza.uz»
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Президентлар бугун икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг бориши, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Маълумки, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди. Биринчи саммит ўтган йилнинг март ойида Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди