10:45 / 29.11.2019
3 065

МИБ фуқароларга ижро ҳаракатлари ҳақида электрон хабарнома юбориш тизимини жорий этмоқда

МИБ фуқароларга ижро ҳаракатлари ҳақида электрон хабарнома юбориш тизимини жорий этмоқда
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида жорий йилнинг 12 март кунги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли Қарори мазмуни ва унда назарда тутилган янгиликлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда, Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров, Бюро марказий аппарати масъул ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий электрон нашр вакиллари иштирок этишди.
Брифингда бу ҳақида Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммункация технологияларини жорий этиш маркази директори Илхом Холдоров хабар берди.

Хабарингиз бор, республикамиздаги олис ва чекка ҳудудлардаги фуқароларимиз суд қарорлари ижросини билиш учун туман марказига Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлими ёки давлат ижрочисининг ҳузурига боришига тўғри келарди.
Эндиликда, автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёки мобиль алоқа воситалари орқали қисқа хабар (SMS) кўринишида йўлланади.

Бу жараён эскича тизимдан янгича тамойилга ўтиш имконини беради.
Бу қандай амалга оширилади:
- томонлар айтайлик қарздор ёки ундирувчи судга боришганида, суд томонидан томонларнинг мобиль телефони, электрон почтаси ҳақида маълумотларни олишади ва суд қарори ёки ажримини Мажбурий ижро бюросига юборади.

Ўз навбатида, давлат ижрочилари ушбу мобиль рақам ва электрон почта орқали томонлар иштирокидаги ижро ҳужжати тегишли бўлимга келиб тушгани ҳақида (SMS) кўринишида хабарнома йўллайди.
Хабарномада, фуқаролар “mib.uz” сайти орқали ижро ҳужжатлари ҳаракатларини кузатиб бориши мумкин ва қарздорликни тўлаши учун хизматлар жорий этилади.

Бу ижро ишининг шаффофлиги, қарздорларнинг тўловни амалга ошириш, масофадан туриб ижро ҳужжатининг аҳволи ва давлат ижрочисининг ҳаракатларини кузатиб бориши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фуқароларга ижро ҳаракатлари ҳақида электрон хабарнома юбориш тизимини жорий этмоқда