date
views 3 491

Самарқандда халқаро ош чемпионати бўлиб ўтди

Самарқандда халқаро ош чемпионати бўлиб ўтди
28 ноябр куни "Боғишамал гарден" тематик боғида гастрономик туризмни оммалаштиришга йўналтирилган "World pilav chempionship" кулинария чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда uzbektourism.uz хабар бермоқда. Тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир ошпазлар палов тайёрлашда рақобатлашишди. Тадбир давомида ўзбек анъанавий палови билан бир қаторда арман ва турк паловлари ҳам тайёрланди.

Биринчи ўринни “Байрам оши”, иккинчи ўринни “Самарқандча ош” ва учинчи ўринни “Чойхона оши” эгаллади. Барча иштирокчилар сертификатлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу байрамга Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерациясининг Марказий Осиё конференцияси иштирокчилари ва меҳмонлари ташриф буюришди, улар нафақат паловни татиб кўриш, балки ўзбек халқининг анъаналари ва урф-одатлари билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Тадбир давомида халқ ижрочиларининг ашулалари янгради, "Чавқи" фолклор жамоасининг чиқиши ҳамда вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан Соҳибқирон Aмир Темур даврига бағишланган театрлаштирилган спектакллар намойиш этилди. Мазкур тадбир Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда халқаро ош чемпионати бўлиб ўтди