08:36 / 30.11.2019
5 003

Бухородаги Nexia ва автобус иштирокидаги ЙТҲ сабаби маълум қилинди

Бухородаги Nexia ва автобус иштирокидаги ЙТҲ сабаби маълум қилинди
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Бухорода 29 ноябрь, жума куни уч кишининг ўлимига олиб келган Nexia ва автобус иштирокидаги ЙТҲга нима сабаб бўлгани аниқланди.

ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа тахминан соат 07:15 ларда содир бўлган. Андижон шаҳрида яшаган 22 ёшли ҳайдовчи Х.С. Nexia-2 машинасини «Тошкент—Хоразм» А-380 йўлининг 305 километрида ҳайдаб кетаётганида рулда ухлаб қолиши оқибатида, қаршисидан Бухоро шаҳрида яшовчи 33 ёшли ҳайдовчи Х.М. бошқариб кетаётган Higer русумли автобус йўлига чиқиб, тўқнашган.

Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси Х.С. ва 2 нафар йўловчиси 19 ёшли Р.С., 49 ёшли М.М. ҳодиса жойида вафот этган. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари тан жароҳати олмаган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан кучли толиқиш ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликни сўраган ҳолда бундай ҳолатда ҳаракатланиш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухородаги Nexia ва автобус иштирокидаги ЙТҲ сабаби маълум қилинди