12:06 / 30.11.2019
3 910

Эртадан Ўзбекистонга «Туркманэнерго» электр етказиб беради. Энди узилишлар бўлмайдими?

Эртадан Ўзбекистонга «Туркманэнерго» электр етказиб беради. Энди узилишлар бўлмайдими?
Энергетика вазирлиги тизимига кирувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси 2019—2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан Туркманистоннинг «Туркманэнерго» давлат электр энергетика корпорацияси билан келишувга эришганини эълон қилди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, 1 декабрдан бошлаб «республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камаяди».

Эслатиб ўтамиз, совуқ кунлар келиши билан Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юз бера бошлаган эди. Бош вазир Абдулла Арипов 28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда 27 ноябрда кун давомида 110 кВ кучланишли 144 та электр ўтказиш линияларида 300 дан ортиқ чекловлар киритилгани, бу чекловлар 1,5 соатдан 5 соатгача давом этганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ салкам 31,5 мингта ҳолат аниқланиб, етказилган зарар миқдори 22 миллиард сўмга тенг экани таъкидланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эртадан Ўзбекистонга «Туркманэнерго» электр етказиб беради. Энди узилишлар бўлмайдими?