date
views 2 121

Сенат раиси: “Одамларнинг муаммоларини шунчаки тинглаш эмас, балки уларни тезлик билан ҳал қилиш керак”

Сенат раиси: “Одамларнинг муаммоларини шунчаки тинглаш эмас, балки уларни тезлик билан ҳал қилиш керак”
Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, деган тамойил жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Сенат раиси Т.Норбоева ушбу жараённи алоҳида эътироф этар экан, бу масалаларга эътибор берилмаса, ҳуқуқий давлат сифатида ривожлана олмаймиз, олдинга юра олмаймиз, дея қайд этди. Дунё бугун Ўзбекистонни қайта кашф қилмоқда, айрим муаммоли масалалар юзасидан давлатлар ўртасидаги рейтингларда мамлакатимиз позицияси яхшиланмоқда.

Мамлакатни янада ривожлантириш биздан янгича ёндашувларни, биринчи навбатда – ҳокимият фаолиятининг шаффофлигини, ошкоралигини талаб қилмоқда.

– Раҳбарларнинг халқ учун очиқлиги, жамиятимизнинг барча соҳаларида очиқлик – бугунги кун талаби, - деди Сенат раиси. - Бошқа йўлимиз йўқ ва бунга кўникиб, ишимизни қайта кўриб чиқишимиз керак.Бугун биз одамлар билан кундалик мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини шунчаки тинглаш эмас, балки уларни тезлик билан ҳал қилиш керак.

Н.АБДУРАИМОВА
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат раиси: “Одамларнинг муаммоларини шунчаки тинглаш эмас, балки уларни тезлик билан ҳал қилиш керак”