
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азиз Икромовнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, вазир ўринбосари эндиликда эскича усулларда ишлаб бўлмаслигини, ҳозир ҳар бир ходимдан жонбозлик кўрсатиш, ташаббускор бўлиш, тинимсиз изланиш ва ўрганиш талаб этилишини, бунинг учун энг аввало ҳар бир ходимнинг билим даражаси юксак, муомала маданияти бошқаларга ўрнак бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Қайд этилишича, у камчиликларга йўл қўядиган, одамларни сарсон қилиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқарадиган, сиёсий ва ижтимоий дунёқараши паст, савиясиз, сиёсий дунёқараши тор, қолаверса маданиятсиз ходимларга сафимизда ўрин йўқ, дея қатъий фикр билдирган.
Шунингдек, вазир ўринбосари ходимларнинг махсус кийим-бошларига, орасталикларига ҳам эътибор қаратиб, ўзининг танқидий фикрларини билдирди. Ўрта бўғин раҳбарлар, саф бўлинмалари командирлари зиммасидаги вазифаларни, уларнинг олдига қўйиладиган вазифаларни атрофлича тушунтириб, командирлар билан суҳбатлашди.

- Сизларнинг асосий вазифаларингиздан бири ва энг муҳими қўл остингиздаги ҳар бир ходим ҳақида, унинг оиласи, ижтимоий аҳволи, руҳий ҳолати тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш, - деди А.Икромов. - Агар қўл остингдаги ходимнинг оилавий шароити яхши бўлса, унинг эътибори ишга, унинг сифатига қаратилади.

Бундан ташқари, у Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамиша халқ кўз ўнгида фаолият олиб боришини, фуқаролар уларнинг ҳаракатларига қараб бутун ички ишлар органлари фаолиятига баҳо беришини тушунтирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар