Пайариқдан тош даврига оид ашёлар топилди

Пайариқдан тош даврига оид ашёлар топилди
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Аламли қишлоғи фуқароси Норпўлат Тўқбоев мурожаати юзасидан Самарқанд давлат университетининг археология кафедраси мудири Нормаҳаммад Холматов раҳбарлигида археологик гуруҳ ташкил этилди.

Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси археологик тадқиқодлар институти катта илмий ходими Азбиддин Холматов, магистрант Йўлдошхон Исаев белгиланган манзилда бўлиб, инсоният тарихининг тош асрига оид то буюм топиб олинган жойда текширув ишларини амалга оширишди. Бу ҳақда Zarnewz хабар берди.

Натижада Аламли қишлоғидаги Ўрта ҳовуз манзилида "Мезолит-неолит" ёдгорлигини аниқлашга эришилди. Ушбу ҳудудда ер сатҳидан 3 дона тош буюм, яъни тош ўзаги, қирғич қурол, қайроқтош бўлаги топилди. Шунингдек, макон жойлашган сой ён дараларидаги қоятошларда ўйиб чизилган қадимий расмлар ҳам борлиги аниқланди.

Бундан кўринадики, Пайариқ тумани ерлари одамзод томонидан тош асридан буён ўзлаштирилиб келинган. Келгусида бу ёдгорлик маконида қазилма ишларини амалга ошириш, қоятош расмларини ўрганиш, қўшни сойларда ҳам археологик қидирув ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар