10:29 / 03.12.2019
1 729

1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди
Янги йил яқинлашгани сайин пиротехника воситаларининг савдоси, ноқонуний айланма йўллар орқали олиб кирилиши, ташилиши чегара ҳудудларда тез-тез кузатила бошлайди. Шу муносабат билан пиротехника воситалари савдосига қарши курашишда чегара ҳудудлардаги божхона постлари орқали тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Т бошқарувидаги “Кобальт” русумли, автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида умумий қиймати 55,8 миллион сўмлик 558 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона туманида яшовчи фуқаро Н.Ш.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув жараёнида ушбу хонадонда ноқонуний тарзда умумий қиймати 69,6 миллион сўмлик 571 254 дона пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1 129 254 дона пиротехника воситаларини республикамиз худудига яширинча олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » 1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди