14:20 / 03.12.2019
6 024

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган Бухоро буғуси топилди

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган Бухоро буғуси топилди
Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати
2019 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат (Ўзбекистон ва Афғонистон) чегараси ҳудудидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бир бош Бухоро буғуси (хонгул) Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Айритом” маҳалласи ҳудудига ўтиб, маҳаллий аҳоли хонадонига кириб қолган.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳодисанинг гувоҳи бўлган маҳаллий фуқаролар Сардор Бозоров, Ботир Худойбердиев, Беҳруз Раҳмоновлар вилоят ИИБ ЙХХБга хабар беришган. Ўз навбатида, ИИБ ходими Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан боғланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Қонуний тўхтамга келгунга қадар бир бош Бухоро буғуси Термиз ҳайвонот боғига вақтинчалик сақлаш учун топширилиб, ҳайвонот боғининг махсус ҳайвонларни сақлаш жойига жойлаштирилди ва ветеринарлар томонидан назоратга олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Қизил китобга киритилган Бухоро буғуси топилди