20:50 / 03.12.2019
3 169

Маст фуқаро 79 ёшли қарияни уриб, қўлидаги узугини олиб қочди (видео)

Маст фуқаро 79 ёшли қарияни уриб, қўлидаги узугини олиб қочди (видео)
Афсуслар бўлсинки, муқаддам судланган бўлишига қарамасдан айрим талончиликни касб қилиб олган кимсалар ўрганган номақбул қилмишидан ўзини тўхтата олмаяпти. Бу ишда ҳатто 80 ёшли қарияларга жабр етказишдан ҳам ҳайиқмаяпти. Яқинда хонадонлардан бирида яна бир талончилик билан боғлиқ яна бир воқеа содир бўлди.

Қисқаси маст ҳолда дўкон айланиб юрган зўравон 79 яшар қариядан нон олишга пули йўқлигини айтиб, ёрдам сўраган. Отахон унга раҳми келиб 4 минг сўм пул берган. Жиноятчи эса отахоннинг орқасидан пойлаб унинг уйигача келган. У ерда қарияни уриб йиқитиб, қўлидаги 1 миллион сўмлик тилла узугини ечиб олиб кетган. Суриштирув ва тезкор қидирувлар натижасида бу зўравон қўлга олинди ва кекса инсонга қўл кўтариб узукни ечган қўлларига кишан тақилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маст фуқаро 79 ёшли қарияни уриб, қўлидаги узугини олиб қочди (видео)