18:32 / 04.12.2019
3 413

Тошкентда юзини тиббиёт ниқоби билан беркитган жиноятчилар дорихонани ўмарди

Тошкентда юзини тиббиёт ниқоби билан беркитган жиноятчилар дорихонани ўмарди
2019 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 01:10ларда, 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И. ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда, Чилонзор тумани 18-мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар сотувчи, 28 ёшли Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16.500.000 сўм ва кассадаги 1.500.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда юзини тиббиёт ниқоби билан беркитган жиноятчилар дорихонани ўмарди