10:28 / 05.12.2019
2 313

Мирзачўлда 241 млн. сўм қарздорлик ундирилди

Мирзачўлда 241 млн. сўм қарздорлик ундирилди
“Мирзачўл тикувчилар мажмуаси” МЧЖ “Аъзам текс савдо сервис” МЧЖ олдидаги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармади, яъни қарздорлигини ўз вақтида тўламади.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат Дўстлик туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, қарздор томонидан “Аъзам текс савдо сервис” МЧЖ фойдасига 189,9 млн. сўм асосий қарз, 39,1 млн. сўм пеня, 12,8 млн. сўм давлат божи, 16.218 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Ижро ҳаракатлари давомида “Мирзачўл тикувчилар мажмуаси” МЧЖдан ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзачўлда 241 млн. сўм қарздорлик ундирилди