18:04 / 05.12.2019
3 283

Тошкентдаги Ислом цвилизацияси марказида ёнғин келиб чиқди (видео)

Тошкентдаги Ислом цвилизацияси марказида ёнғин келиб чиқди (видео)
Айни пайтда айрим ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қад ростлаётган Ислом цвилизацияси маркази ёнаётгани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Манбаларда қайд этилишича, ёнғин бугун соат 16:30 да келиб чиққан. Ҳодиса жойига ёнғин хавфсизлиги ходимлари зудлик билан етиб борган.
Бино яқинидаги йўлларда тирбандлик юзага келгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига ўтган йил июнда рамзий тамал тоши қўйилган эди.
Ноябрь ойида қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтаргани, бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги Ислом цвилизацияси марказида ёнғин келиб чиқди (видео)