Бухорода темир йўлни кесиб ўтаётган 58 ёшли фуқарони поезд уриб кетди

Бухорода 5 декабрь, пайшанба куни соат 04:55 да электровоз темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборди. У ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поезди Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли «Яккатут» ва «Мурғак» бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида мазкур ҳодиса юз берган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Маълум қилинишича, машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поезди Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли «Яккатут» ва «Мурғак» бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида мазкур ҳодиса юз берган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…