
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан энергия ва сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва талон-торож қилиш ҳолатларига қарши муросасиз курашиб келинмоқда.
Хусусан, ўтган давр мобайнида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 1187 та ҳолатда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарлардан энергия ресурсларига етказилган 1 млрд. 726 млн. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.
Жумладан, “Ж.М” фермер хўжалиги раҳбари ўзбошимчалик билан фермер хўжалигини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Фермер хўжалиги томонидан таъминотчи корхонага 15,5 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, зарар ундирилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг