20:38 / 06.12.2019
3 244

Ота-она ва алиментчи ўғил ярашди

Ота-она ва алиментчи ўғил ярашди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар деб кўрсатилган.
МИБ Когон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 17.02.2017 йилдаги суд ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Одиловдан ундирувчи отаси Н.Одилов фойдасига ҳар ойига 100 000 сўм ва Т.Одилова фойдасига ҳар ойига 100 000 сўмдан алимент ундириб борилиши ҳақида ижро ҳужжатлари мавжуд.

Олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида ундирувчи ота-она ва қарздор ўғил ярашувига эришилди.
Шунга кўра, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан ундирувчиларга ижросиз қайтарилди ва ушбу ижро ишлари юзасидан иш юритиш тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота-она ва алиментчи ўғил ярашди