20:47 / 06.12.2019
2 165

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда
14 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик учун оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда таниқлик инсонлар билан учрашувлар ташкил этилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилади, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади.

Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилади. Тадбир жараёнлари ОАВ ва блогерлар томонидан тўғридан-тўғри ёритилиши мумкин.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча таклифлар учун очиқ. Ҳозирда акция формати ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз.

Тадбирларни янада самарали ўтказиш бўйича фикр ва таклифларни “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмалари ёки марказий офисига тақдим қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда