10:42 / 07.12.2019
2 686

Энди ЙТҲ натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Энди ЙТҲ натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш - таҳ.) билан тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинганда, аксарият йўл-транспорт ҳодисалари айнан баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган ҳолатлардан иборат.

Шу сабабли қонун лойиҳасида қонунчиликдаги инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарликни Кодексдан чиқариш назарда тутилади.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали республикадаги жиноятчилик кўрсаткичини камайтиришга эришилиши айтилган.

Масъул ижрочилар - Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 30 апрель, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 30 май.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддасига кўра транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди ЙТҲ натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади