
Ўзбекистонда кузатилаётган об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг пасайиши) туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта рейси белгиланган вақтда ҳавога кўтарила олмади.
Авиакомпания хабарига кўра, Лондон - Тошкент йўналишидаги HY-202 рейси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўна олмади, самолёт қўмондони Навоий шаҳридаги захира аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилди.
Шунингдек, Тошкент-Деҳли йўналишидаги HY-423 рейс парвози кечиктирилиши кутилмоқда - у об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар, соат 11:30га қолдирилди.
Тошкент-Бангкок йўналишидаги HY-533 рейсининг жўнаши ҳам номаълум муддатга қолдирилди.
Бундан ташқари, Қарши-Москва йўналишидаги HY-623 рейси парвозга кўтарилишига рухсат берилишини кутмоқда.
Шунингдек, Тошкент-Қарши ва Тошкент-Бухоро йўналишлари бўйича мос равишда HY-77 ҳамда HY-23 рейслари об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар