14:15 / 09.12.2019
5 313

Паркентда қалбаки пуллар ишлаб чиқараётган яширин «пул цехи» аниқланди

Паркентда қалбаки пуллар ишлаб чиқараётган яширин «пул цехи» аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ходимлари яширин «пул цехи»ни аниқлади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

Олинган тезкор маълумотларга асосан департамент вакиллари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказиб, унда фуқаролар Н.Н. ва П.Й.лар Паркент тумани, Хисарак қишлоғидаги хонадонида рангли принтерда 50 000 ва 100 000 сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб келаётганликлари фош этилди.

Тадбир жараёнида 116 дона 50 000 ва 34 дона 100000 сўмлик қалбаки купюралар, 94 дона 50000 ва 100000 сўмлик купюраларнинг тасвири туширилган А-4 ҳажмли қоғозлар ҳамда уларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган «EPSON» русумли рангли принтер, бўёқлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Паркентда қалбаки пуллар ишлаб чиқараётган яширин «пул цехи» аниқланди