15:26 / 09.12.2019
4 505

Прокуратурага келганда «фалаж» бўладиган 44-модда энди ишлайди

Прокуратурага келганда «фалаж» бўладиган 44-модда энди ишлайди
Маълумки, Конституцияда алоҳида қайд этилган (44-модда) ҳар бир шахс «ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи» прокуратура органига келганда фалажга айланарди, гўё.

Чунки, прокурор қароридан норози бўлган шахс, судга эмас, юқори турувчи прокурорга мурожаат қилиши мумкин эди, холос. Бу жараёнда «ҳамкасбнинг қарори бекор бўлгунча, шайтоннинг бўйни узилсин» маталига кўпроқ ҳурмат бажо келтирилиши натижасида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларига путур етиши эҳтимоли катта эди. Бунинг аччиқ ҳосиласини яқин ўтмишда озмунча кўрдикми?!

Энди вазият ўзгаради, шукр. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида «...келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилиши»ни таъкидлаб, шундай деди: «Шу орқали суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш имкони яратилади. Бундай муҳим ўзгариш ҳам бизнинг тажрибамизда биринчи марта жорий этилмоқда.

Сир эмас, илгари прокуратура идоралари ниҳоятда ёпиқ, назоратдан холи бир органга, таъбир жоиз бўлса, охирги инстанцияга айланиб қолган эди. Бунинг оқибатида қанча-қанча одамлар ноҳақ жабр чеккани, адолатсизликка дучор бўлгани ҳам айни ҳақиқат. Қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин, биз шу ҳақиқатни тан олиб, бу соҳада қонунийлик ва адолатни қарор топтиришга киришдик.

Ишонаманки, прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш бўйича ривожланган демократик мамлакатларда амал қиладиган бундай тажрибани жорий этиш ҳаётимизда адолат мезонини мустаҳкамлашда улкан қадам бўлади»
.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокуратурага келганда «фалаж» бўладиган 44-модда энди ишлайди