Набирасининг таглигига 334,5 млн сўмлик тилла буюмларни яшириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео)

  • 09 декабрь 2019, 16:13
  • 709
  • Жамият
  • Набирасининг таглигига 334,5 млн сўмлик тилла буюмларни яшириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео)
    Кадр: YouTube
    Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» божхона постида 2 ёшли набирасининг таглигига 1 килограммдан ортиқ тилла буюмларни яширган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

    Болакайнинг таглигидан 6 дона занжир, 4 дона билакузук ва бир дона узук топилган.
    Ноқонуний равишда олиб ўтишда тўхтатиб қолинган, божхона ходимларининг оғзаки сўрови ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 334,5 миллион сўмни ташкил қилади.

    » » Набирасининг таглигига 334,5 млн сўмлик тилла буюмларни яшириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео)