19:33 / 09.12.2019
2 163

Конимехлик тадбиркорга 54 млн. сўм пул ундириб берилди

Конимехлик тадбиркорга 54 млн. сўм пул ундириб берилди
Ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик субъектларига қатор енгилликлар ва шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Буларнинг барчасини замирида том маънода халқимиз турмуш тарзини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш мақсади ётибди десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, МИБ Конимех туман бўлими томонидан ҳам тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 23.09.2019 йилдаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор Конимех туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи “CHOKKO INTER INVEST” МЧЖ фойдасига 27 082 822 сўм миқдорида ҳамда Конимех туман халқ таълими бўлимидан
27 274 776 сўм миқдорида пул маблағларини ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган кунни ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатларини олиб бориш жараёнида, қарздор Конимех туман тиббиёт бирлашмасидан 27 082 822 сўм ҳамда Конимех туман халқ таълими бўлимидан 27 274 776 сўм, жами 54 357 598 сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлиқ равишда ундирилиб, ундирувчи “CHOKKO INTER INVEST” МЧЖнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Ижро ишлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан иш юритишдан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конимехлик тадбиркорга 54 млн. сўм пул ундириб берилди