Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги порнографик видеоларни тарғиб қилувчи сайтларга кирганлардан пул талаб қилаётган хакерлардан огоҳлантирди.
“Фуқаролар томонидан порнографик фото ва видео маҳсулотларни тарғиб қилувчи интернет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида бошқа шу каби ресурсларга автоматик тарзда ўтиб кетиш орқали “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома” сарлавҳаси остида сизиб чиқувчи ойна пайдо бўлмоқда.
Ойнада фойдаланувчининг тақиқланган сайтларга киргани сабабли гўёки ИИВ томонидан у 200 000 сўм (айрим ҳолларда 300 000 сўм) миқдорида жаримага тортилгани, у пулларни “Webmoney” электрон тўлов тизими орқали давлат ҳисобига тўловни амалга ошириши кераклиги айтилади.
Акс ҳолда қурилмада сақланган контактларга фойдаланувчининг порнографик фото ва видео маҳсулотлар жойлаштирилган интернет ресурсларидан фойдалангани ҳақида ҳодиса баёни ҳамда фойдаланувчига жаримани тўлаши талаби билан СМС хабар юборилиши ҳақида маълумот пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, фойдаланувчиларнинг интернет Web браузери блокировка ҳолатига тушиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таъкидлаб ўтилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида “Кибержиноятларга қарши кураш бўлими” номи билан фаолият юритувчи бўлим ёки бўлинма мавжуд эмас;
– “Webmoney” тўлов тизимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ таркибий ва ҳудудий тузилмалари электрон ҳамёнларига эга эмас.
ИИВ фуқароларимизни интернет тармоғидан фойдаланаётганда бу каби салбий ҳолатларга дуч келмаслиги учун фирибгарларнинг алдовига ишониб қолмасликка чақирди.
Шунингдек, бугунги кунда юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради