
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 8 декабрь куни туман прокуратурасидан ҳужжатлар тушган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Уларга кўра, шу йил 1 август куни Юнусобод туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган фуқаро Т.Р. ва бирга яшовчи жияни, 1979 йилда туғилган фуқаро У.Р. Самарқанд вилоятида яшовчи, 1950 йилда туғилган С.О. исмли аёлга Юнусобод туманида қурилаётган янги турар-жой комплексидан уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 50.000.000 сўм пулини олганлар ва шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.
Фирибгарликда гумонланувчи фуқаролар Т.Р ва У.Р. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар